Японияда қор туфайли 100 дан ортиқ киши ибодатхонада тунади
Япония тоғларида кучли қор ёғиши сабаб 100 дан ортиқ киши ибодатхонада вақтинча бошпана топди. Саитама префектурасидаги Митсумине ибодатхонаси атрофидаги йўллар ёпилганидан сўнг, тахминан 130 киши бинонинг залида тунашга мажбур бўлди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 50 дан ортиқ автомобил эгаларининг ибодатхонада қолгани қайд этилган ва ҳеч ким касалланмаган. Баъзи ҳудудларда 40 смгача қор тушиши кутилмоқда.
Сўнгги уч кун ичида айрим жойларда 80 смгача қор ёғган, ва совуқ ҳаво давом этаётгани сабабли қўшимча қор тушиши кутилмоқда. Митсумине ибодатхонаси яқинидаги йўлларда автомобиллар сирпанганлиги сабабли йўл ёпилган.
Митсумине ибодатхонаси денгиз сатҳидан 1110 м баландликда жойлашган ибодат маркази ҳисобланади.