Ҳарви Эллиотга яна бир янги клуб даъвогар бўлди
«Ливерпул»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ҳарви Эллиот, ҳозирда ижара асосида «Астон Вилла» сафида тўп сураётган бўлса-да, жорий ойдаёқ клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
22 ёшли футболчи бирмингемликлар режаларига тўлиқ мос келмади. Шу сабаб, у январда «Ливерпул»га қайтиши эҳтимоли бор, бироқ клуб уни яна ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, америкалик «Шарлотт» Эллиотни ижарага олиш ниятида. «Ливерпул»нинг футболчини MLSга юборишга қанчалик тайёр экани ҳозирча номаълум.
Ҳарви Эллиот «Астон Вилла» таркибида атиги бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Transfermarkt портали «Фулҳем» тарбияланувчисининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.