Пул эмас, принцип: Улуғбек Қодиров ҳақида 7 факт
Миллионлаб пулларни рад қилган Улуғбек Қодиров ҳақида 7 та факт:
1. Улуғбек Қодиров 1983 йил 3 августда туғилган.
2. Актёр 2004 йили театр институтини тугатган.
3. Унинг илк дебют роли 2001 йилда “Аёл зоти” фильмида бошланган. Ундан сўнг Сарвиноз, Бахт учун Миллион, Паноҳ, Барон каби фильмларда ўйнаган.
4. Улуғбек Қодиров интервюларида фильмда рол ижро этишдан олдин албатта сценарийни ўқиб кейин розилик беришини, агар рол тўғри келмаса гонорари кўп бўлса ҳам ролни рад қилишини айтган.
5. Шунингдек, актёрнинг ҳаётдаги энг катта қўрқуви семириб кетиш бўлиб, у доимий диетада юради.
6. Ижро этган роли бош рол даражасида чиққани учун режиссёрларнинг эътиборига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Қодиров бир муддат ўзини хонандалик борасида ҳам синаб кўрди.
7. Улуғбек Қодировнинг фарзандлари - қизи Имона Қодирова ва ўғли Амирбек Қодиров.