Бейонсе бойлиги 1 миллиарддан ошиб, тарихга кирди
Америкалик поп-қўшиқчи Бейонсе Ноулз-Картер бойлиги 1 миллиард доллардан ошган бешинчи мусиқачига айланди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.
Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда “Renaissance” альбомини қўллаб-қувватлаш доирасида ўтказилган халқаро гастроль сафари қарийб 600 миллион доллар даромад келтирган. 2025 йилда кантри йўналишидаги “Cowboy Carter” альбоми билан бўлиб ўтган навбатдаги тур эса чипталар савдосидан 400 миллион доллардан ортиқ, концертлардаги сувенир маҳсулотлар савдосидан эса яна 50 миллион доллар фойда олиб келган.
Бейонсе, шунингдек, ўзининг “Cécred” соч парвариши бренди, “SirDavis” вискиси ва 2024 йилда фаолиятини тўхтатган “Ivy Park” кийимлар линиясидан ҳам даромад олади. Шунга қарамай, унинг шахсий бойлигининг асосий қисми барибир мусиқий фаолият ҳиссасига тўғри келади — гастрольлар, альбомлар ва саҳнадаги таъсир кучи унинг энг катта молиявий таянчи бўлиб қолмоқда.
Долларлик миллиардерлар қаторига унинг турмуш ўртоғи — репер Jay-Z, қўшиқчилар Тейлор Свифт ва Рианна, шунингдек Брюс Спрингстин ҳам киради. Умуман олганда, “Forbes” миллиардерлар рўйхатида кўнгилочар соҳа вакили бўлган 22 нафар санъаткор бор.