Метан заправкалар яна 24 соатлик иш режимига ўтказилди
Республика ҳудудидаги барча метан газ қуйиш шохобчалари яна узлуксиз ишлай бошлайди. Энергетика вазирлиги маълум қилишича, 30 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб метан заправкалар 24 соатлик иш тартибида фаолият юритади.
Ушбу қарор автотранспорт воситалари эгалари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган. Энди ҳайдовчилар ёқилғини кун давомида, шу жумладан тунги вақтларда ҳам навбатларсиз ва ўзларига қулай пайтда қуйиш имкониятига эга бўлади.
Маълумки, тахминан икки ҳафта аввал метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чеклов киритилган эди. Ушбу давр мобайнида шохобчалар фақат соат 10:00 дан 16:00 гача ишлаган.
Эндиликда мазкур чеклов бекор қилиниб, метан заправкалар тўлиқ иш режимига қайтмоқда.