Ўзбекистондаги барча метан заправкалари туну кун ишлайди
30 декабр куни соат 9:00 дан бошлаб Ўзбекистондаги барча метан билан ишловчи автомобилларга газ қуйиш шохобчалари (АГНКШ) 24 соатлик иш тартибига ўтади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Янги жадвалга кўра, ҳайдовчилар кечаси ҳам, кундуз куни ҳам исталган вақтда метан билан ёқилғи қуйиши мумкин бўлади. Вазирлик ушбу чора навбатларни қисқартириш ва заправкалардаги хизматни янада қулайлаштиришга ёрдам беришини кутмоқда.