Хато натижани ҳал қилди: «Интер» Бергамода «Аталанта»ни енгди (видео)
А Сериянинг 17-тур марказий баҳсида «Интер» сафарда «Аталанта» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Бергамодаги учрашув 1:0 билан якунланди.
Биринчи бўлимда миланликлар тўп назоратида устунлик қилди: «Интер» ўйин ритмини кўпроқ бошқарди ва рақиб жарима майдонига тез-тез яқинлашди. Бироқ танаффусгача ҳисобни очишнинг иложи бўлмади — мезбонлар дарвозаси томон киритилган голлардан бири VAR текширувидан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди.
Иккинчи таймда суръат ошди, «нерадзуррилар» янада дадилроқ ҳаракат қила бошлади ва прессингни кучайтирди. 66-дақиқада босим самара берди: Джимсити узатмада хатога йўл қўйди, Эспозито тўпни илиб кетди ва Лаутаро Мартинесни қулай вазиятга чиқарди. Меҳмонлар сардори имкониятдан унумли фойдаланиб, ягона гол муаллифига айланди.
Ўтказиб юборилган гол «Аталанта»ни олдинга фаолроқ ташланишга мажбур қилди. Мезбонлар жарима майдонига кўпроқ тўп оширди, қанотлардан ҳужумларни кучайтиришга уринди, аммо «Интер» ҳимояси ишончли ўйнаб, ҳисоб тенглашишига йўл қўймади.
Учрашув охирида миланликлар темпни пасайтириб, тўпни назорат қилиш орқали ўйинни якунига етказди. «Аталанта» Зоммер дарвозаси олдида чинакам хавфли вазиятлар яратишга эриша олмади.
Аталанта — Интер 0:1
28 декабр, «Атлети Адзурри д'Италия»
Гол: Мартинес (65).
Аталанта — Карнезекки, Жимсити, Ҳин, Колашинац (Самаржич, 75), Заппакоста (Муса, 46), де Рон, Эдерсон, Залевски (Бернаскони, 65), де Кетеларе, Пашалич (Сулемана, 58), Скамакка.
Интер — Зоммер, Биссек, Аканжи, Бастони, Энрике, Барелла (Мхитарян, 76), Чалхонўғли, Зелински (Фраттези, 83), Димарко (Аугусто, 76), Тюрам (Эспозито, 64), Мартинес (Диуф, 83).
Огоҳлантиришлар: Бастони (77), Сулемана (80).