Спаллетти ғалабадан кейин ҳам «Ювентус» ўйинидан қониқмади
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серияда «Пиза»га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Туринликлар ҳисобни фақат 73-дақиқада очди: рақибнинг автоголи меҳмонларга ёрдам берди. 92-дақиқада эса Кенан Йилдиз иккинчи голни уриб, уч очкони расмийлаштирди.
Спаллеттининг айтишича, «Ювентус» майдонда жуда суст ҳаракат қилган. У иккинчи бўлимнинг дастлабки ҳамда якуний 6–7 дақиқаси омадсиз ўтганини, «Пиза» бир нечта хавфли вазиятлар яратганини ва жамоаси бироз омад эвазига қутулиб қолганини таъкидлади. Мураббий умумий баҳодa иккинчи таймда ўйин яхшилангани, ҳужумда ижодкорлик кўпайгани ва жарима майдонида бўш зоналар тез-тез топилгани сабаб гол пишиб етилганини қайд этиб, барибир янада яхшироқ ишлаш кераклигини қўшди.
«Ювентус» А Серия жадвалида ҳозирча учинчи ўринда, бироқ рақибларнинг кўпида 1–2 тадан захира ўйин бор.