«Ювентус» Влахович билан музокарани бир шартда бошлайди
Sky Sport хабарига кўра, агар футболчи соғлом бўлиб, оптимал спорт формасида бўлганида, у Лучано Спаллетти қўл остида мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушган бўларди. Клуб футболчи маош бўйича талабларини сезиларли даражада пасайтирса, у билан шартномани узайтириши мумкин.
Акс ҳолда, Влахович июл ойида эркин агентга айланади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Душан Влахович жароҳатдан тикланмоқда.
25 ёшли футболчининг сафга қайтиши баҳорнинг бошига режалаштирилган.