Канчельскис Сафонов клубда ой футболчиси бўлганини айтди
«Сафонов жуда зўр йигит! У берилган имкониятдан фойдаланди ва сўнгги учрашувларда яхши ўйнади.
Матвейни бундай ютуқ билан фақат табриклай оламан. Уни ҳақли равишда ойнинг энг яхши футболчиси деб тан олишди», — дея Канчельскиснинг сўзларини «Советский спорт» келтиради.
17 декабр куни Сафонов қитъаларaро кубок соҳиби бўлди: у Бразилиянинг «Фламенго» жамоасига қарши финалда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 4 та зарбани қайтарди.