Муниса Ризаева: “Ўша қийналган кунларимни ҳеч қачон унутмайман” (видео)
Хонанда Муниса Ризаева яқинда ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, болаликда бошдан кечирган қийинчиликларини эслаб ўтди.
Муниса 17 ёшида ота-онаси уни Лондонда пулсиз қолдириб кетганини айтиб ўтди. Шу давр унинг ҳаётидаги энг мураккаб ва синовли даврлардан бири бўлган.
— “Лекин ҳозирда ота-онамга раҳмат дейман, чунки улар шунақа қилмаганида мен кўп нарсага эриша олмаган бўлардим. Ўша қийналган кунларимни ҳеч қачон эсимдан чиқара олмайман”, — дея қўшимча қилди хонанда.
Мунисанинг ушбу самимий ва очиқ изоҳи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва унинг ҳаётидаги машаққатли даврларни қандай енгиб ўтганини янада яққол кўрсатди.