Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди
26 декабрь куни кечқурун Қирғизистон ҳудудида қайд этилган ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Маълумотларга кўра, зилзила соат 21:17 да содир бўлган. Ер қимирлаш эпицентри Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашиб, Тошкентдан тахминан 277 километр жануби-шарқда қайд этилган. Зилзиланинг магнитудаси 3,2 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.
Мутахассислар қайд этишича, Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучсиз даражада сезилган. Хусусан, Фарғона туманида ер силкиниши 2 балл атрофида кузатилган.
Айни пайтга қадар зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчилик ҳақида маълумот йўқ. Мутахассислар вазият назорат остида эканини таъкидламоқда.