Ламин Ямалнинг отаси трибунани тарк этди
“Барселона” юлдузи Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауининг “Бетис”га қарши учрашувни охиригача томоша қилишига тўсқинлик қилинди. Ўйинда “кўк-анорранглилар” Севиляда 5:3 ҳисобига ғалаба қозонди.
18 ёшли вингер 59-дақиқада пенальтидан гол урди. Аммо 70-дақиқага келиб, Мунир Насрауи ғалабани ҳаддан ташқари жўшқин нишонлагани учун атрофдаги мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Натижада хавфсизлик ходимлари аралашиб, уни трибунадан чиқиб кетишни сўрашди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ханс-Дитер Флик шогирдлари икки та гол ўтказиб юборди, аммо шунга қарамай уч очко қўлга киритишди.
Ламин Ямал бу учрашувда ўзига одатий бўлмаган ҳужум ортидаги марказий позицияда ўйнади.