Ўзбекистонда Хабаровск икрасини сақлаш омбори қурилади
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов билан губернатор ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Ушбу омбор Ўзбекистонда балиқ маҳсулотлари импорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, омбор Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам етказиб бериш учун фойдаланилади.
Шу билан бирга, томонлар Хабаровскка ўзбек меваларини экспорт қилиш ҳамда гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Демешин Хабаровск ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Ҳозирда бу йўналишда рейслар Тошкентга амалга оширилмоқда.