Ўзбекистонда божсиз олиб кириш лимити қисқарди
Янги тартибга кўра, 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан қуйидаги меъёрларда товарлар божсиз олиб кирилиши мумкин:
• аэропорт орқали — 1 000 долларгача (ҳозирги меъёр 2 000 доллар эди);
• поезд орқали — 500 долларгача (илгариги меъёр 1 000 доллар);
• автомашина ёки пиёда — 300 долларгача;
• курьерлик хизматлари орқали — ойига 200 доллар (илгариги меъёр чоракда 1 000 доллар);
• почта орқали — 100 долларгача.
Шунингдек, 20 июлдан бошлаб фуқаролар ушбу божсиз лимитдан фойдаланиш учун мамлакат ташқарисида камида белгиланган муддат бўлишлари лозимлиги ҳақида талаб жорий этилади.