Эгизак қизалоқлар отаси билан кўриштирилди
Баъзида ота оналар ўртасида ўзаро кичик келишмовчилик бўлар экан, бу албатта мурғак фарзандларнинг юракларига катта зарбаларини бермасдан қўймайди.
Оила бузилиши натижасида фарзандлар билан суд қарорига кўра кўришишгача етиб келган ижро ишлари давлат ижрочисига жуда кўплаб маъсулиятларни юклайди. Бунда албатта жажжи болакайларни ҳохиш истаги биринчи навбатлар қаторидан ўрин олади.
Бюронинг Яшнобод туман бўлимида болаларни ота-онаси билан кўришиштиришга доир ижро ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш учун яратилган махсус хонада болалар ота-онаси, бобо-бувиси билан зарур шароитларда кўриштирилмоқда.
Жумладан, куни кеча бўлим давлат ижрочиси Ж.Аъзамов иш юритувидаги ундирувчи Н.С. 3 ёшли эгизак қизалоқлари билан суд қарорига кўра кўриштирилиб, қизалоқларнинг жажжи қалбларига қувонч улашилди.