Қирғизистонликлар 23 август куни Россиядаги ЙҲТда қурбон бўлган юртдошлари учун мотам тутади
Россиянинг Ульяновск вилоятида 21 август куни М-5 «Урал» трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси чоғида 16 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг 14 нафари қирғизистонлик экани айтилмоқда. Ҳодиса чоғида яна уч киши тан жароҳати олган, уларнинг шахси аниқланмоқда.
Маълумотларга кўра, автобусдаги қирғизистонликлар миграция картасини янгилаш учун Россия-Қозоғистон чегарага кетаётган бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ульяновскда қирғизистонлик муҳожирлар вафоти муносабати билан Садир Жапаровга таъзиянома йўллаган. Унда Ш. Мирзиёев қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўраган.