Актёр Армен Жигарханян 86 ёшида вафот этди
Арманистонлик машҳур кино ва театр актёри Армен Жигарханян 86 ёшида вафот этди.
Яқинларига кўра, 14 ноябр куни эрталаб актёрнинг жони узилган.
Жигарханяннинг ўлимига ундаги касалликлар ва ёши сабаб қилиб келтирилмоқда.
Актёр шу йил ёзда инсултни бошдан кечирганди. Ўшанда актёрнинг собиқ рафиқаси Виталина Романовская Жигарханян карантиндаги нофаол ҳаёт тарзи сабаб аҳволи оғирлашганини айтган.
Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда туғилган. Актёрлик фаолияти давомида Россияда яшаган Жигарханян "Али Бобо ва қирқ қароқчи", "Учрашув жойи ўзгармайди", "Тутқич бермас қасоскорлар", "Теҳрон-43" каби 300 га яқин филмларда рол ижро этган.
Актёр СССР халқ артисти мукофотини олган.