ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…
УЗУМ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Узумнинг баъзи навлари экилгандан кейин орадан 4 йил ўтибгина тўлақонли мева бера бошлайди.
2. Узум ранги навига қараб турлича бўлиши мумкин. У оч салат рангида, кўк, оқ, деярли қора рангда ҳам кўп учрайди.
3. Олимларнинг гапига кўра, узумнинг тўқ ранглилари оч ранглиларга нисбатан фойдалироқ экан.
4. Узумни қадимий Мисрда ҳам кенг миқёсда етиштиришган.
5. Узум қаерда етарлича сув ва қуёш нури бўлса, ўсиб-унаверади. У жой танламайди.
6. Айтишларича, Европада — узумдан фақат шароб тайёрланадиган мамлакатларда онкологик хасталикка чалиниш хавфи сезиларли даражада кам экан.
7. Дунё бўйича ҳисоблаганда, узумнинг 10 000 дан зиёд тури бор.
8. Узум Арманистоннинг рамзи саналади.
9. Узумнинг пўстини олиб ташламасдан ейиш керак. Чунки организмга фойдали ҳисобланган барча витаминлар унинг пўстида бўлади.
10. Узум жигар хасталиклари профилактикасида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
11. Португалия ва Испанияда бир одат бор. Янги йил киришига бир неча дақиқа қолганда, 12 тадан узум еб, шу жараёнда 12 тадан тилак тиланади.
12. Узум терини ёшартириш хусусиятига эга. Унинг таркибида антиоксидантлар кўп. Юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Лекин узум ейиш қандли диабет билан оғриганларга тавсия қилинмайди.
13. Ўт қопида тоши борлар доимий тарзда ҳар куни 100 миллиграммдан узум шарбати ичиб юрсалар фақат фойда қилади.
14. Бир бутилка шароб тайёрлаш учун 600 дона узум керак бўлади.
15. Узум иммунитетни кўтаради. Саратон хавфини камайтиради. Артериал қон босимини меъёрда ушлаб туради. Қондаги холестеринни камайтиради.
16. Узум таркибида темир, мис, кремний ва яна 100 дан ортиқ организм учун фойдали моддалар, витаминлар мавжуд.
17. Узум танаси максимум 100 йилгача умр кўради.
18. Қандли диабетдан ташқари, ошқозон яраси, сил касалига учраганларга узум фақат зиён етказади. Шу билан бирга болаларга ҳам кўп узум бериш тавсия этилмайди. Узум болаларда аллергик хасталиклар пайдо бўлишини таъминлаши мумкин.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади