Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон номидан Осиё ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин
![Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон номидан Осиё ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин](https://zamin.uz/uploads/posts/2018-05/1526150053_ergashev.jpg)
Профессионал боксда WBA International камари соҳибига айланган Шоҳжаҳон Эргашев Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
МОҚ раҳбари боксчи билан учрашувда унинг учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга, лозим бўлса чиптадан тортиб меҳмонхона ҳаражатлари масалаларида ҳам ёрдам беришга тайёр эканлигини, Шоҳжаҳондан эса фақат ва фақат Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтариб юришини кутаётганлигини маълум қилди.
Шунингдек, боксчига Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиш таклиф қилинди. Ўз навбатида, Шоҳжаҳон ушбу таклифга жон-жон деб рози бўлишини айтган.
Шоҳжаҳон Эргашев ўзига билдирилаётган ишончни оқлашга, келажакда бундан ҳам нуфузлироқ камарларни қўлга киритишга ваъда берди.