Cамарқандлик аёл эрининг ўйнаши қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланяпти
![Cамарқандлик аёл эрининг ўйнаши қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланяпти](https://gdb.rferl.org/A1E780E4-DADB-4A6B-BCE5-9BB4D5552F33_w800_h450.jpg)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманининг Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидан олган маълумотига кўра, эрининг қўшни хотин билан ишқий саргузаштлари борлигини гумон қилган аёл, қасд олиш мақсадида унинг қизини ўлдириб, уйи яқинидаги далага кўмиб ташлаган. Жорий йилнинг 10 декабрь куни бедарак йўқолган қизчанинг жасади 25 декабрь куни топилган.