Электр энергиядан бўлган қарздорлик сабабли, автомашина хатланди
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 25.07.2025 йилдаги қарорига асосан қарздор “S.S.H.” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 49,3 млн. сўм электр энергиясидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлими томонидан олиб борилган.
Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш юзасидан қарздорга муддат берилиб, бажармаслик оқибатлари тушунтирилган.
Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор хўжаликка тегишли “Volswagen” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.