Тошкентда бир вақтда 8 та автомобил тўқнашди
Кеча, 28 март куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобил қатнашган йўл-транспорт фожиаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:10 ларда Чилонзор тумани “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор олдида 8 та машина – 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti русумли автомобилларнинг тўқнашиши натижасида ЙТҲ юз берган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилнинг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.