АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон масаласида келиша олмади
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳамда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўртасидаги телефон мулоқоти кескин руҳда кечгани маълум қилинмоқда.
Манбаларга кўра, суҳбат давомида томонлар Эрон билан боғлиқ можарони қандай ҳал этиш масаласида ўзаро келиша олмаган. Икки давлат вакилларининг ёндашувлари бир-бирига зид экани қайд этилмоқда.
Хабарларга қараганда, Жей Ди Вэнс вазиятни дипломатик музокаралар орқали бартараф этиш тарафдори эканини билдирган. Унинг фикрича, сиёсий йўл билан муаммони ҳал қилиш мумкин.
Биньямин Нетаньяху эса мутлақо бошқа позицияни илгари сурган. У Эрондаги амалдаги режимни тўлиқ бартараф этиш ғоясини қўллаб-қувватлаётгани айтилмоқда.
Кузатувчилар таъкидлашича, бу каби қарама-қарши қарашлар АҚШ ва Исроил ўртасидаги стратегик масалаларда ҳам маълум даражада келишмовчиликлар юзага келаётганини кўрсатиши мумкин. Бу эса Яқин Шарқдаги вазиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.