Венсан Компани Роналдиньони Месси ва Роналдудан юқори қўйди
“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани футболчилик фаолияти давомидаги энг кучли рақиблари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Белгиялик мутахассис алоҳида таъкидни бразилиялик Роналдиньога қаратди. У фаолияти давомида ПСЖ, “Барселона” ва “Милан” каби клубларда ўйнагани билан машҳур.
“Менга энг катта таассурот қолдирган футболчи — Роналдиньо. Албатта, Роналду ва Месси энг зўр ўйинчилар, лекин битта ўйин доирасида берадиган ҳиссиёт ва таъсир ҳақида гап кетганда, мен учун биринчи ўринда Роналдиньо туради”, — деди Компани.
Эслатиб ўтамиз, Компани 2020 йилда футболчиликни якунлаган. У 2024 йил ёзидан буён “Бавария”ни бошқариб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоани Бундеслига чемпионлигига олиб чиққан.