Роберто Карлос Роналдунинг 1000 гол пойгасига баҳо берди
Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг карьерасида 1000 гол уриш мақсади ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Роналду мухлислари учун унинг тарих яратаётгани ва янги рекордлар ўрнатаётганини кузатиш ажойиб. 1000 гол урган ягона футболчи Пеле бўлган. Роналду ҳам бу рўйхатга қўшилиши мумкин», — дея Карлоснинг сўзларини O Jogo нашри келтирди.
Жорий мавсумда юлдуз тўпурар Саудия Арабистонидаги жамоаси сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 18 гол ва 3 ассист қайд этди. Шунингдек, манбага кўра, Роналду Саудия лигаси ичидаги трансферлардан норози бўлгани сабаб «Ал-Наср»нинг сўнгги ўйинларида иштирок этмаган.