«Парма» 10 нафарга қарши ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди
А Сериясининг 24-турида «Болонья» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилди. Учрашув мезбонлар учун оғир кечди: жамоа деярли бир ярим тайм давомида 10 киши бўлиб ўйнади. Шунга қарамай, «Болонья» рақиб дарвозасига 8 бор зарба йўллади, улардан фақат биттаси аниқ чиқди. «Парма» эса сон жиҳатдан устун бўлса-да, ҳужумларда суст кўриниб, атиги икки марта хавфли вазият яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18-дақиқада «Парма» футболчиси Мандела Кейта жарима майдони атрофида йиқитилди. Эпизоддан сўнг «Болонья» ярим ҳимоячиси Томмаззо Побега аввал огоҳлантирилди, бироқ VAR текширувидан кейин ҳакам қарорни ўзгартириб, футболчини майдондан четлатди.
69-дақиқада тўп «Болонья» дарвозасидан жой олгандек бўлди — у ҳимоячи Сантьяго Кастрога тегиб, дарвозага кириб кетди. Аммо узоқ давом этган текширув якунида гол бекор қилинди: офсайд қайд этилди. 79-дақиқада эса «Парма» ҳам 10 киши бўлиб қолди — Мариано Тройло иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда «Парма» ғалаба голини урди: Кристиан Ордоньез узоқ масофадан кучли зарба билан тўпни тўрга жойлади — 0:1. Шу тариқа «Болонья» кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб, турнир жадвалида 10-ўринда қолди. «Парма» эса 14-поғонада бормоқда.