Россия терма жамоаси мартда икки шаҳарда майдонга тушади
Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Баҳслар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Илк ўйин 27 март куни, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу учрашувларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФС раҳбари Александр Дюков ўртоқлик ўйинлари учун эҳтимолий рақиблар билан музокаралар аллақачон бошланганини айтганди.
Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро аренага қайтиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда тузилмоқда. Бироқ амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам инобатга олинмоқда.