Юрий Сёмин Чемпионлар лигасида асосий фаворитни айтди
Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида Чемпионлар лигаси плей-оффи арафасидаги кутилмаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёминнинг таъкидлашича, гуруҳ босқичидаёқ кўплаб қизиқарли ўйинлар ва интрига кузатилди, плей-офф эса одатдагидек янада кескин ва томошабоп бўлади. Унинг фикрича, бу босқичда энг кучлиси ғолиб чиқади, фаворит сифатида эса у «Арсенал»ни кўраётганини айтди.
Ҳозирча турнирда 7 ўйинда 7 ғалаба қайд этган ягона жамоа — Лондоннинг «Арсенал» клуби. «Канонирлар» Чемпионлар лигаси жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва 28-январ куни якуний турда «Қайрат»ни қабул қилади.