Луис Энрике ПСЖ ғалабаси йирикроқ бўлиши керак эди деди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Лига 1нинг 19-турида “Осер”га қарши ўйинда жамоаси 1:0дан кўра каттароқ ҳисобга муносиб бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Парижликлар сафарда минимал ҳисобда зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Бредли Баркола бўлди.
“Ҳисоб атиги 1:0, аммо менимча, биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш қанчалик қийинлигини биламиз”, — дея мураббий сўзларини ПСЖ матбуот хизмати келтирди.
Энрике сафарда ўйнаш доим мураккаблигини қўшимча қилди ва парижликларнинг вазифаси “Ланс”га босим ўтказиш бўлганини айтди.
ПСЖ турнир жадвалида вақтинча пешқадамликни қўлга олди. Бироқ “Ланс” сафарда “Марсел”ни мағлуб этса, парижликлар яна биринчи ўринни бой бериши мумкин.