Қўқонда тартибсизлик ҳақида ёлғон тарқатганлар жазоланди
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Қўқонда Янги йил кечасида гўёки оммавий тартибсизликлар бўлгани ҳақидаги ёлғон маълумотни тарқатган шахслар аниқланган. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Ички ишлар органлари ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар ва хабарлар юзасидан суриштирув ўтказди. Текширув давомида тўрт нафар фуқаро йўл ҳаракатини тўсиб, турли пиротехника воситаларини ишлатгани, буни баланд қичқириқлар билан "шоу"га айлантиргани маълум бўлди. Улар ҳодисани видеога олиб, Instagram саҳифаларига жойлаган ҳамда Telegram орқали танишларига юбориб, буни шаҳардагӣ оммавий тартибсизлик сифатида тақдим этган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "майда безорилик", "пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи" ва "ёлғон ахборот тарқатиш" моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Улар 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.