"Барселона" ярим ҳимоячиси келажагини клуб билан боғламоқчи
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди. Фермин Лопеснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсум Испания Ла Лигаси доирасида ярим ҳимоячи 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. "Барселона" 46 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.