"Барселона" бош мураббийи Флик 2025 йил натижаларини сарҳисоб қилди
"Бу мен, мураббийлар штаби, клуб ва мухлислар учун ҳайратланарли ва жуда муваффақиятли йил бўлди. Бу ерда бошимдан кечираётган воқеалар ақл бовар қилмайди.
Жуда бахтиёрман. Аммо буларнинг барчаси ўтмишда қолди – ҳозирги мавсум охирида яна муваффақиятга эришиш учун ишлашда давом этишимиз керак.
2026 йилда олдимизда буюк мақсадлар турибди. Олдинги ютуқларимиз ажойиб, лекин олдинга интилишимиз зарур.
Айнан шу билан шуғулланамиз", – дея Фликнинг сўзларини келтиради Managing Barca. Янги йилдаги илк учрашувини "Барселона" 3 январь куни сафарда "Эспаньол"га қарши дербида ўтказади.