"Реал" Германия терма жамоаси ҳимоячисини асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда
Германия терма жамоаси аъзоси бўлган Шлоттербекнинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарида якунланади, бироқ у уни узайтириши даргумон. Шу сабабли, Дортмунд клуби уни аллақачон ёзги трансфер ойнасида сотишга мажбур бўлиши мумкин.
Нико Шлоттербекка "Бавария", "Барселона" ва бошқа европалик гранд клублар ҳам қизиқиш билдирган. Transfermarkt мутахассислари дортмундликлар ҳимоячисининг нархини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.