Гаттузо Италия терма жамоасида катта масъулиятни зиммасига олди
Журналистлар Гаттузодан жамоадаги вазият ва натижалар ҳақида фикр билдиришни сўрашди. «Яширмайман, зиммасига катта масъулият олганимни тушунаман.
Шуни айтмоқчиманки, футболчилар қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Уларнинг ишга муносабатидан жуда мамнунман.
Ўйлайманки, бу ҳамма учун аён», — дея Гаттузонинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани плей-офф (саралаш) ўйинларида тасдиқлаши керак бўлади.