«Милан» Костич билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди
Манбага кўра, томонлар шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. «Милан» бонусларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, черногориялик футболчи учун 5 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Ҳозирда 18 ёшли Костич Сербиянинг «Партизан» клубида тўп сурмоқда. Жорий мавсумдаги 27 ўйинда футболчи 9 та гол урди ва 3 та огоҳлантириш олди.
Аввалроқ «Милан» «Фенербахче» юлдузини асосий трансфер мақсади қилиб олгани маълум бўлганди.