«Бавария» ярим ҳимоячиси Лаймер Австрияда йил футболчиси бўлди
Овоз беришда ярим ҳимоячи ишончли ғалаба қозониб, 51 балл тўплади. Иккинчи ўринни «РБ Лейпциг» хавбеки Кристоф Баумгартнер (16) эгаллади, учинчи бўлиб эса Белграднинг «Црвена Звезда» жамоаси ҳужумчиси Марко Арнаутович (15) қайд этилди.
«Бу мукофотни олиш мен учун катта шараф. Бу олдинга интилиб, ҳаракатни давом эттириш учун туртки», — деди Конрад.
Бундеслиганинг жорий мавсумида 28 ёшли ярим ҳимоячи 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.