Мбаппе голлар сони бўйича Анрига етиб олди
20 декабр куни футболчи Испания чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Севилья»га қарши ўйинда гол уриб, клубнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Энди унинг ҳисобида фаолияти давомида 411 та гол бор.
Биринчи ўринда 506 та гол кўрсаткичи билан ҳозирда Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттираётган Карим Бензема турибди. Аввалроқ Мбаппе жарима майдони ташқарисидан урилган голлар бўйича етакчи экани, шунингдек у бир календар йил ичида урилган голлар бўйича клуб рекордини такрорлагани маълум бўлганди.
Бу рекордни Криштиану Роналду ўрнатган.