«Милан» 2023 йилдан бери ўйнамаган ҳужумчи билан хайрлашади
Қайд этилишича, 30 ёшли футболчи 2023 йил баҳори охиридан бери «россонери» сафида майдонга тушмаган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025/2026 йилги мавсум якунигача мўлжалланган эди.
Ориги 2022 йилда «Милан» клубига келиб қўшилган. Белгиялик футболчи Италия жамоаси сафида жами 36 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳозирда унинг трансфер қиймати 0,5 миллион евро деб баҳоланмоқда.