«Ливерпуль» Исак ўрнига Семеньони сотиб олмоқчи
The Telegraph журналистлари хабарига кўра, «қизиллар» «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеньони ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Эҳтимолий келишув қиймати 75 миллион евроға баҳоланмоқда.
Битим қишки трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин. Жорий мавсумда Антуан 17 учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ҳужумчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2030 йил ёзида якунланади.