Погребняк Сафонов ва Шевалье рақобати ҳақида гапирди
«Шевалье сафдан чиққандӣ — Сафонов уни жуда яхши алмаштирди ва биринчи рақамни банд қилиб қўйди. Ҳозир эса аксинча.
Мен Сафонов ёки Шевалье ҳозир ‘ПСЖ’нинг биринчи рақами, деб юз фоиз кафолат билан айтмаган бўлардим», — дея Погребнякнинг сўзларини «Чемпионат» келтиради. Бу мавсумда Шевалье барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказди, 22 та гол ўтказиб юборди ва саккиз марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Сафонов ҳисобида эса майдонга тўрт марта тушиш, учта ўтказиб юборилган гол ва икки «қуруқ» учрашув бор.