Руни АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарларни айтди
«Агар «Ливерпул» ғалабалар сериясини бошлаб, кетма-кет бир нечта ўйинда ютса, улар курашга шиддат билан қўшила олади. Мен уларни ҳисобдан чиқармаган бўлардим, аммо чемпионлик учун икки асосий даъвогар — «Арсенал» ва «Манчестер Сити».
Назаримда, улар олдинга чиқиб кетади. «Астон Вилла» ажойиб ўйнамоқда, лекин, ўйлайманки, чемпионликни икки жамоа ҳал қилади», — деди Руни BBC подкастида.
«Арсенал» Премьер-лигада пешқадам, «Манчестер Сити» эса икки очко ортда. «Ливерпул» бешинчи ўринда бормоқда, етакчигача — ўн очко.