Британия мактабларида юбкага тақиқ: ота-оналар норози
Вазиятга таълим вазирлиги ҳам муносабат билдириб, ушбу қарорнинг асосий мақсади ота-оналарнинг ортиқча харажатларини камайтириш эканини таъкидлади. Уларга кўра, бренд формалар ўрнига оддий ва барча учун тенг нархдаги либослар тавсия этилмоқда.
«Мактаблар мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Биз уларга тавсиялар берамиз, мажбурий талаблар эмас. Шим кийиш қизлар учун ҳам қулай ва уларнинг фаоллигини чекламайди», — дейилади расмий баёнотда.
Қизиқ томони шундаки, бундай янгилик «гендер тенглиги»ни таъминлаш мақсадида жорий этилгани айтилмоқда. Яъни, юбкадан воз кечиш орқали ўқувчилар ўртасидаги фарқни камайтириш кўзда тутилган.
Бироқ кўплаб ота-оналар бу қарорни ноўрин, ҳатто ҳуқуқлар чекланиши деб баҳолашмоқда. Улар мактаб формаси қизларнинг шахсий танловига аралашмаслиги керак, деб ҳисоблашади.
Айни пайтда, баъзи мактаблар бу тартибни жорий қилишдан бош тортган. Демак, Буюк Британия бўйлаб ушбу масалага ёндашув ҳар хил бўлиши кутилмоқда.