Кашкадарёда ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлганларни судраб кетди
Маълумотларга кўра, Р.Л. ва К.С. исмли шахслар маҳаллий муассаса эгаси Э.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжалдан сўнг Р.Л. ва К.С. Nexia-3 автомобилида ҳудудни тарк этмоқчи бўлган. Шу пайтда Э.И. ва унинг қариндошлари уларни тўхтатишга уринади. Бироқ ҳайдовчи ҳаракатни тўхтатмасдан автомобилни ҳайдай бошлаган ва одамлар машинанинг ҳаракатига монеълик қилишга уринаётган пайтда уларни судраб кетган.
Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ҳозирда Миришкор туман ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Барча иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.