Шанба ва якшанба кунлари қайси банклар ишлайди?
Ушбу кунларда қуйидаги банклар валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари хизматларини амалга оширадилар:
"Agrobank", "Anorbank", "Apexbank", "Asakabank", "Asia Alliance Bank", "Biznesni rivojlantirish banki", "Garantbank", "Hamkorbank", "Hayot Bank", "Ipoteka bank", "Infinbank", "Kapitalbank", "Orient Finans Bank", "Sanoatqurilishbank", "Saderat Bank", "Tenge Bank", "Trastbank" ва "O‘zmilliybank".
Бундан ташқари, 24/7 тартибида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали исталган вақтда онлайн тарзда валюта алмаштириш мумкин.
Марказий банк ҳар бир филиалнинг иш вақти алоҳида тартибда белгиланишини инобатга олиб, мижозларга аниқ маълумотларни банкларнинг ўзи орқали олишни тавсия этмоқда.