Ғиждувонда кадастр мутахассиси фирибгарликда ушланди
Ғиждувон туман Департаменти ходимлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда махсус операция ўтказди. Операция давомида ушбу мутахассис 2000 АҚШ доллари миқдоридаги авансни олган вақтда қўлга олинди. У умумий 4000 долларга МСГ "Бобур"да жойлашган давлат захирасига кирувчи беш сотих ерни бошқа шахс номига қайта рўйхатдан ўтказишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексидаги "Фирибгарлик" ҳамда "Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятга қасд қилиш" моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Манба: UPL.uz