Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди
2025 йил 2 июль куни соат 03:00 атрофида Навоий шаҳри кўчаларида Malibu-2 автомобили йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган. Ҳайдовчи светофорларнинг тақиқловчи сигналларига эътибор бермасдан, 178 км/соат тезликда ҳаракат қилган.
Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, рульда бир қиз бўлган ва у шунчаки "шаҳар бўйлаб юриб кўришни" хоҳлаганини айтган.
Унга нисбатан маъмурий тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда профилактика суҳбатлари ўтказилди.