Ерфурушлик қилган шахсдан 49 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилди
Маълумот учун: фуқаро А.М томонидан ер участкасини сотиб, уни расмийлаштириб бериш ваъдаси билан бир неча нафар фуқароларни алдаган.
Воқеа юзасидан тегишли ҳуқуқий органлар томонидан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан ушбу шахс айбли деб топилди ва унга нисбатан 49 миллион сўм миқдорида жиноий жарима жазоси тайинланди.
Мазкур жарима МИБ Наманган туман бўлими ижросида бўлган ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида тўлиқ ундирилиб, давлат фойдасига ўтказилди.