"Челси"нинг шахматчилари: Мареска ПСЖга қарши финалда интригани ваъда қилмоқда
Лондонликлар устози фикрича, футбол — бу тоза стратегия ва интизом, шахматга ўхшаш ўйин. “Мен шахмат ўйнаш ва кузатишни яхши кўраман. Футбол ҳам айнан шундай — ҳар бир ҳаракатингизга жавоб бор. ПСЖ — бугунги кунда энг тенгсиз ва барча мусобақаларда рақибларини ортда қолдираётган жамоа. Лекин биз майдонга ўз услубимиз ва ғалаба руҳи билан чиқамиз”, — деди Мареска.
Турнирда кутилмаган натижаларнинг ҳам кўп бўлгани, футболда ҳар қандай сенсацияга тайёр туриш кераклигини яна бир бор тасдиқлади. “Флуминенсе” финалчи “Интер”ни мағлуб этди, “Ал-Ҳилол” эса катта фаворитлардан бири — “Манчестер Сити”ни мусобақадан чиқариб юборди. “Ботофого”нинг ПСЖ устидан қозонган ғалабаси ҳам бутун футбол дунёсида шов-шув бўлди. “Бироқ бизда ўзгача ўйин услуби бор ва бу финалда айнан шу бизнинг устунлигимизга айланиши мумкин”, — деди Энцо Мареска.
Унинг таъкидлашича, финалдаги ҳар бир қарор, ҳар бир ҳаракат ва ҳар бир ўйин стратегияси шахмат тахтасидаги юришлардек аниқ ва ҳисоб-китобли бўлиши керак. “Бизни кутилмаган, ёрқин финал кутяпти. Жамоамиз доим охиригача курашади, ғалаба учун бор кучини ишга солади”, — деб қайд этди устоз.
Эслатиб ўтамиз, тарихий финал 14 июль тунги соат 00:00 да старт олади. Миллионлаб ишқибозлар эса ПСЖ ва “Челси”нинг қайси бири чемпионга айланишини сабрсизлик билан кутмоқда.
Бу финал — шахматдек мураккаб стратегия, доимий интрига ва футболнинг энг юқори эҳтирослари армони бўлади. Ва қайси жамоа тахтга кўтарилади — жавоб финалда!