Отанинг фарзандига бўлган соғинчи сабабли, оила яраштирилди
Қарийб 2 йиллик тортишув ва суд жараёнларидан кейин МИБ ходимлари болани онасига олиб беришга мажбур бўлди.
Икки йилдан ошиқ отасининг уйида қолган бола кетишни истамай кўзидан оққан ёш ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. МИБ ходимлари маҳалла нуронийлари билан биргаликда оилани яраштиришни мақсад қилишди.
Бир неча кунлик яраштирув ва тушунтиришлардан сўнгра оила тикланди.
Болалар байрами куни болажон учун қўш байрам бўлди. Зеро, соғлом муҳит барқарор бўлган оилаларда соғлом ва юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатадиган фарзандлар камол топади.